Музлаган маҳсулотларни қандай сақлаш керак?
Совуқ мавсум яқинлашгани сайин қишда доимо яхши сақланган мева, сабзавотлар, резаворлар бўлиши учун маҳсулотлар захираси ҳақида қайғуриш вақти келади. Уларнинг кўпчилик қисми қисқа сақлаш муддатига эга бўлганлиги сабабли музлатиш талаб этилади. Музлаткичлар маҳсулот софлигини, шу билан бирга, унинг фойдали жиҳатлари ҳамда таъм сифатини янада узоқроқ сақлашга ёрдам беради. Ушбу мақолада музлатилган захираларни сақлашнинг асосий қоидалари билан ўртоқлашамиз.
Соф маҳсулотларни танлаймиз
Музлаткичга фақат янги, соф маҳсулотларни қўйиш керак. Агар нимадир айнишни бошлаган бўлса, музлаткич мўъжизаларни амалга оширмайди.
Тўғри ўраймиз
Музлаткич камерасида барча маҳсулотлар паст ҳароратларда кутилмаган қуриб қолишларнинг олдини олиш учун, бир-бирига ҳиди ўтиб кетишини бартараф этиш учун герметик тарзда ўралган бўлиши керак. Шунингдек, маҳсулотлар турига қараб зоналаштириш ҳам муҳим – резаворлар бир томонда, сабзавотлар – бошқа, учинчи томонда – гўшт ва балиқ маҳсулотлари. Шу билан бирга, бу керакли масаллиқни узоқ вақт қидиришнинг ҳам олдини олади.
Порцияни камроқ қиламиз
Маҳсулотларни тезроқ музлатиш керак. Агар порция қанча кийин ва ингичка бўлса, у шунча ич-ичигача музлай олади. Бунинг учун музлатиладиган маҳсулотни кичик бўлакларга 2 см қалинликда кесиб чиқамиз ёки брикет шаклидаги озиқ-овқат қопларига қадоқлаймиз.
Музлатиш учун совитамиз
Илиқ ва қайноқ таомларни совитиш зарур, акс ҳолда, улар музлаткич ичидаги ҳароратни ўзгартиради, натижада эса қолган маҳсулотлар ҳам эришни бошлаши мумкин.
Музлатишнинг энг асосий вазифаларидан бири – маҳсулотларнинг тузилиши, таъми, ранги ва озуқавий моддаларини сақлаб қолишдир. Ечим – LG DoorCooling+ совиткичларидаги тезкор музлатиш функцияси бўлиб, унинг ёрдамида маҳсулотлар пўстидаги муз кристаллари ҳажм бўйича бир хилда ва кичикроқ шаклланади ва бу ўз навбатида уларнинг тузилишини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Бу LG совиткичларидаги мавжуд ягона хусусият эмас. Тезкор музлатишдан ташқари, маҳсулотлар софлиги ва сақланиш муддатига иккита зона жавоб беради: Fresh Balancer ва Fresh Converter.
Fresh Converter зонасида сиз гўшт, балиқ ва сабзавотлар учун оптимал бўлган ҳарорат даражасини созлашингиз мумкин, намлик даражасини созлаш учун шунчаки Fresh Balancer зонасида мевалар ёки сабзавотлар регуляторини ёқиб қўйинг.
Ва энг муҳими – DoorCooling+™ кўплаб моделлари шунчаки No Frost тизими эмас, кўп оқимли Total No Frost совуқ ҳаво таъминотига эгалиги билан фарқланади, бу эса сизни совиткични ортиқча эритишдан халос этади.
Маҳсулотларни музлатишга ақл билан ёндашиш зарур. Қандай қилиб тўғри сақлаш керак, қанча миқдорда музлатиш керак, қандай ҳароратда – ҳар бир камчилик катта аҳамиятга эга. DoorCooling+™ совиткичлари бу жараённи енгиллаштиришга ва захиралар мазасини янада узоқроқ сақлаб қолишга ёрдам беради.
Сайт: www.lg.com/uz/refrigerators
Инстаграм: @lguzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида