16:00 / 01.06.2021
10780
Реклама

LG техникаларидаги ҳаво фильтрлари ҳақида

Эҳтимол,  PuriCare индивидуал ҳаво тозалагичи ва кўплаб чангютгичлар, шу жумладан симсиз A9ESSENTIAL ҳақида ўқиганингизда, сиз уларда HEPA фильтри борлиги ҳақида қайд этганини сезган бўлсангиз керак. Бу ўзи нима ва у қандай вазифани бажаради, ҳозир шу ҳақида тўхталамиз. 

Демак, HEPA (High Efficiency Particulate Air) – юқори самарадорликка эга ҳаво фильтрлари бўлиб, унинг асосий мақсади – ҳаводан майда заррачалар, жумладан 2,5 ва 10 мкм диаметрли PM2.5 ҳамда PM10 кабиларни йўқ қилишдир. HEPA одатда, LG маҳсулотларида ҳавони атроф-муҳитдан тозалаш учун фойдаланилади.

HEPA чангютгичларда қандай роль ўйнайди?

Баъзи чангютгич моделлари номукаммал фильтрлаш тизимлари туфайли тозалаш вақтида микро чанг заррачаларни ҳавога қайтишига йўл қўйиши сабабли LG моделларида ҳаттоки энг кичик чанг заррачаларни ҳам 99,9 фоизгача ушлаб турувчи НЕРА фильтрлари ўрнатилган. Чангютгичнинг турли моделларида  фильтрлаш жараёни турлича кечади. Агар LG Kompressor чангютгичларида фильтрлаш тўрт босқичда ўтса, А9 вертикал моделларда ҳаво беш босқичли фильтрлаш тизими орқали ўтади. Бу ҳақида батафсилроқ танишамиз.

LG Kompressor моделида ҳаво аввал ёқимсиз ҳидни йўқ қилувчи бурчак фильтридан ўтади, кейин микро чангларни фильтрлаш бошланади, ундан сўнг  ретикуляцион антибактериал фильтрдан ўтади ва ниҳоят, тозаланган ҳаво фильтр рамкасидан кела бошлайди.

А9 вертикал моделларида иш принципи бироз фарқ қилади.

Аввалига ҳаво мульти циклонга тушади ва тозалашнинг биринчи босқичи бошланади. Кейин металл чанглар фильтрдан ўтади ҳамда ҳаво яна қайтадан  мульти циклонда фильтрланади. Тўртинчи ва бешинчи босқичларда ҳаво аввал бошланғич тозалашдан ўтиб, кейин майда чангларни йўқ қилиш жараёнига келади.  Натижада чангютгичдан одатий чангютгични ишлатаётганда қолиши мумкин бўлган майда чан заррачаларисиз тоза ҳаво чиқа бошлайди.

НЕРА фильтрлари ўрнатилган LG маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда сиз ўзингизни тоза ҳаво, яъни – соғлиқ билан таъминлаган бўласиз.

Сайт: lgblog.uz

Instagram: @lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top