Жаҳон | 00:04 / 30.05.2021
10686
1 дақиқада ўқилади

Ливияда ҳарбий парад чоғида қирувчи самолёт ҳалокатга учради

28 май куни Ливия миллий армияси вакили Аҳмад ал Мисмарий Бенгазида бўлиб ўтадиган парад Ливия тарихидаги энг йирик ҳарбий парад бўлишини айтганди.

Фото: AP Photo / Anupam Nath

Ливия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли МиГ-21 қирувчи самолёти ҳарбий парад вақтида қулаб тушди.

Маълумот берилишича, самолёт Бенгазида ўтказилаётган парад чоғида ҳалокатга учраган. Учувчи ҳалок бўлган.

28 май куни Ливия миллий армияси вакили Аҳмад ал Мисмарий Бенгазида бўлиб ўтадиган парад Ливия тарихидаги энг йирик ҳарбий парад бўлишини айтганди.

Март ойида президент кенгаши ва Ливия ҳукумати қасамёд қабул қилган ҳамда расман ишга киришганди. Янги ҳукуматнинг мақсади миллий бирликка эришиш ва сайловларга тайёргарлик кўришдир. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид