Сирдарёдаги даладан бутунлай ёниб кетган эркак жасади топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида дала майдонидан 100 фоиз куйиб кетган жасад топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Kun.uz’га хабар бермоқда.

Фото: Shutterstock
Маълум қилинишича, 28 май куни соат 19:00ларда М34 Тошкент–Душанбе халқаро автомобиль йўлининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «Янгиҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган 136-километрдаги қисмига туташ бўлган ер майдонидан 100 фоиз куйиб кетган инсон жасади топилган.
Қайд этилишича, мазкур жасад Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи 1974 йилда туғилган шахсга тегишли бўлиб, жасадда қотиллик аломатлари бўлган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлими танасининг 100 фоиз куйиши оқибатида келиб чиққани аниқланган.
Мазкур қотиллик иши юзасидан 28 май куни Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Сирдарё вилояти прокуратураси ва Ички ишлар бошқармасининг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
Исроил ҳарбийлари европалик дипломатлар томонга ўқ узди
Жаҳон | 11:15
-
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади
Ўзбекистон | 11:01
-
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
Жаҳон | 10:48
Мавзуга оид

11:55 / 27.08.2024
Мирзаобод туманига ҳам банк раҳбари ҳоким бўлди

16:39 / 31.10.2023
Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

16:19 / 09.12.2022
Мирзаободда йўлни таъмирлаш учун ажратилган 450 млн сўм талон-торож қилингани аниқланди

22:12 / 26.10.2022