АҚШда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид барпо этилади
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги (АҚШ) Бош консулхонаси вакиллари Оҳайо штатининг Цинциннати шаҳрида истиқомат қилувчи ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Бош консулхона вакиллари “Hamkor Uz Cincinati Association” ўзбек диаспораси ташкилоти раҳбарияти ва фаоллари билан ҳам музокаралар ўтказди. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Миллий байрамлар ва республикада ўтаётган муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар муносабати билан биргаликда тадбирлар ташкил этиш тўғрисида ўзаро келишувга эришилди. Томонлар Америка жамоатчилиги орасида ўзбек халқининг бой тарихий-маданий мероси ҳақида кўпроқ маълумот тарқатишга қаратилган қўшма саъй-ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга қизиқиш билдирди.
Мулоқот давомида Бош консулхона делегацияси Цинциннати штатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Ўзбекистон жоме масжиди қурилишига тайёргарлик ишларининг бориши билан ҳам танишди. “Hamkor Uz Cincinati Association” мулки ўлароқ 8665 State Route 48, Maineville, Ohio 45039 манзилида жойлашган 2,7 гектар майдон кўздан кечирилди.
Айни пайтда “Hamkor Uz Cincinati Association” ўзбек диаспораси ташкилоти Огайо штатининг архитектура ва қурилиш компаниялари ўртасида қурилажак бинони лойиҳалаш ва дизайн сметаларини тайёрлаш бўйича танлов эълон қилган. Мажмуа ҳудудида 600-700 кишига мўлжалланган ибодат учун асосий бино, таҳорат олиш хоналари ва бошқа махсус ёрдамчи иншоотлар ва 100дан ортиқ автомобиль учун тўхташ жойи барпо этилади. Шунингдек, мажмуада “Hamkor Uz Cincinati Association” ўзбек диаспораси ваколатхонаси ҳамда ўзбек тили ва адабиёти, одобнома ва бошқа фанлар бўйича ватандошлар фарзандлари ўқийдиган синф хоналари жойлашади.
Лойиҳа Қўшма Штатларда яшовчи ватандошлар томонидан амалга ошириладиган эҳсон маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
“Hamkor Uz Cincinati Association” раҳбариятига ватандошларнинг Цинциннати шаҳрида ўзбек масжидини қуриш бўйича ташаббуси Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан олқишланиши ва бу масала юзасидан республика диний идораси диаспора ташкилоти билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлиги маълум қилинди. Масжид қурилиши якунлангач, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси республика имом-хатибларидан бирини ушбу масканда диний хизматларни бажаришга юбориш масаласини кўриб чиқишга тайёрлиги қайд этилди.
АҚШда ватандошлар болаларини ўқитиш учун беш жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоби, ушбу олис диёрда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тақдимот материаллари ва миллий рамзлар “Hamkor Uz Cincinati Association” ўзбек диаспорасига топширилди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

19:29 / 28.04.2025
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда

14:45 / 28.04.2025