Ўзбекистон | 07:41 / 31.05.2021
3019
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради 

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши сақланиб туради. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 40-42 даража иссиққача кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 37-39 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид