Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда республикада биринчи бўлиб уруғсиз қора тарвуз етиштирилди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида деҳқон ва фермерлар мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштиришнинг ўзига хос усуллари ҳамда йўлларини излаб топмоқда, деб хабар берди Божхона қўмитаси.
Қайд этилишича, туманнинг Ўтамайли ҳудудида ҳар йили май ойининг биринчи ўн кунлигида қовун ва тарвузлар мамлакатда биринчи бўлиб пишиб етилади ҳамда экспортга жўнатилади.
“Бу йил тарвуз етиштиришда яна бир янгиликка қўл урилди. Уста деҳқонларнинг тинимсиз изланишлари ва меҳнати натижасида уруғсиз пишиб етиладиган қора тарвузлар етиштирилди”, дейилади маълумотда.

Маълум қилинишича, россиялик харидорларнинг тавсияси билан илк маротаба тарвузнинг янги - “Style” нави етиштирилди. Лалми ерларда қурилган иссиқхоналарда парваришланган тарвузлар экспортга мўлжалланган. Ҳосил май ойида тайёр бўлди.
Билдирилишича, маҳсулотлар таркибидаги моддалар миқдорини сақлаш мақсадида маҳаллий ўғитлардан фойдаланилмоқда. Айни кунларда туманнинг лалми майдонларидан қўшимча ерлар ўзлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:57 / 30.05.2026