Исроилда янги президент сайланди
Ицхак Герцог Исроилнинг янги президенти сифатида тасдиқланди. У мамлакат тарихида собиқ президентнинг ўғли бўлган илк давлат раҳбари ҳисобланади.
Исроил парламенти Ицхак Герцог номзодини мамлакат президентлиги учун маъқуллади. Парламентнинг 120 аъзосидан 87 нафари унинг номзодини қўллаб-қувватлаган. Бу лавозимда Ицхак Герцог Реувин Ривлиннинг ўрнини эгаллайди.
У бунга қадар диаспора муносабатлари ва яҳудийларни Исроилга қайтариш билан шуғулланадиган Яҳудийлар агентлиги раҳбари бўлган.
Шунингдек, Ицхак Герцог собиқ президентнинг ўғли бўлган илк давлат раҳбарига айланди. Унинг отаси 1983-1993 йилларда Исроилнинг олтинчи президенти бўлган Хаим Герцог ҳисобланади.
Маълумот учун, Ицхак Герцог 1960 йил Тель-Авивда туғилган. Дастлаб давлат диний мактабида, сўнг Манхэттендаги яҳудийлар мактабида ўқиган. У юриспруденция бўйича биринчи илмий даражага эга. Корнелл университети ва Нью-Йорк университетларида таҳсил олган.
1999-2001 йиллар Бош вазир ҳузуридаги ҳукумат котиби, 2000-2003 йиллар Гиёҳвандликка қарши кураш бўйича миллий маъмурият раиси лавозимида ишлаган. 2003 йил у Кнессет(Исроил парламенти)га сайланган. 2005-2007 йиллар Қурилиш вазири, 2006-2007 йиллар Туризм вазири, 2007-2009 йиллар Жамият, диаспора ва антисемитизм вазири бўлган.
2013 йилда эса Лейбористлар партияси раҳбарлигига сайланган ва оппозиция компаниясига раҳбарлик қилган. 2016 йилда у молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганликда гумон қилинган, аммо етарли далил йўқлиги сабабли иш ёпилган. 2018 йилда яҳудийлар агентлиги раислигига сайлангандан кейин Кнессетни тарк этган.
Мавзуга оид
11:20
АҚШ Исроилнинг Эронга зарбага тайёрланаётгани ҳақидаги маълумот сизиб чиққанини текширмоқда
10:30
Исроил бош вазири қароргоҳига ҳужумдан кейин Эронга таҳдид қилди
23:06 / 20.10.2024
Эрон ўзига ҳужум бўлган тақдирда Исроилдаги нишонларини белгилаб олди
20:27 / 20.10.2024