Жаҳон | 09:32 / 02.06.2021
5004
1 дақиқада ўқилади

Канадада коронавирусга қарши турли вакциналарни бирга қўллашга рухсат берилди

Фото: Reuters

Канаданинг иммунлаш бўйича миллий маслаҳат қўмитаси коронавирусга қарши турли вакциналарни бирга қўллашни маъқуллади. CBC News телеканалининг хабар беришича, гап AstraZeneca, Moderna ва Pfizer компаниялари вакциналари ҳақида бормоқда.

Таъкидланишича, дастлаб AstraZeneca билан эмланганларга иккинчи эмлашни Moderna ва Pfizer вакциналари билан амалга ошириш мумкин. Бироқ биринчи эмлашда Moderna ёки Pfizer вакцинаси қўлланган бўлса, унда иккинчи эмлаш ҳам фақатгина ушбу компаниялар вaкциналари билан амалга оширилиши лозим. Чунки ушбу икки вакцина мРНК технологиясига асосланган.

Ушбу тавсиялар Испания ва Британияда ўтказилган тадқиқотларга асосланган. Тадқиқот натижаларига кўра, AstraZeneca ва Pfizer вакциналарининг аралаш қўлланиши хавфсиз ва самарали бўлган. Канада соғлиқни сақлаш вазири Тереза Тэмнинг таъкидлашича, бу қарор янгилик ҳисобланмайди. Унинг айтишича, аввал бундай ёндашув турли, жумладан, грипп ва гепатит А’га қарши вакциналарга нисбатан қўлланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид