Жаҳон | 15:13 / 03.06.2021
6492
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусда иккинчи АЭС қурилиши мумкинлигини айтди

БелАЭСнинг биринчи блоки ўтган йилнинг 3 ноябр куни Беларус ягона энергия тизимига уланган, 7 ноябрда унинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтганди.

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда иккинчи атом электр станцияси қурилиши мумкинлигини айтди

«Керак бўлса, иккинчи атом станциясини ҳам қурамиз. Бутун келажак мана шунда. Бизни Ғарб, айниқса қўшниларимиз доим танқид қилиб келди: "Оҳ, станция, хавфсизлик ва бошқалар". Ўзлари эса станциялар қуришни режалаштиришди», — деди у.

Аввалроқ Беларус миллий фанлар академияси президиуми раиси Владимир Гусаков келгусида республикада иккинчи ва учинчи АЭСларни қуришга тўғри келишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, 3-5 йилдан сўнг битта АЭСнинг қуввати етарли бўлмай қолади.

БелАЭСнинг биринчи блоки ўтган йилнинг 3 ноябр куни Беларус ягона энергия тизимига уланган, 7 ноябрда унинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтганди.

9 ноябр куни АЭС электр энергияси ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бунга техник тусдаги муаммолар сабаб бўлган. Хабарларда айтилишича, кучланиш трансформатори ишдан чиққан.

Февралда Европарламент Беларус АЭСи фаолияти тўхтатилишини талаб қилди.

Мавзуга оид