16:42 / 03.06.2021
7886

Симоне Индзаги – «Интер» бош мураббийи

«Интер» клуби Симоне Индзаги жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, 45 ёшли италиялик мутахассис миланликлар билан 2 йиллик шартномага имзо чеккан.

Индзаги 2016 йилдан буён «Лацио» бош мураббийи сифатида ишлаб, ўтган ҳафтада Рим клубидан истеъфога чиққанди. «Бургутлар» А Серия жорий мавсумини 6-ўринда якунлашди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Интер» бош мураббийи сифатида ишлаган Антонио Конте 10 йиллик танаффусдан кейин «нерадзуррилар»га скудеттони олиб берганди. Бироқ чемпионликдан кейин Конте раҳбарият билан келишмовчилик туфайли клубни тарк этди.

Top