Жаҳон | 20:43 / 04.06.2021
50756
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон аҳолиси сони маълум қилинди

Фото: Tengrinews.kz/Турар Казангапов

Қозоғистон миллий статистика бюроси 2021 йил 1 май ҳолатига кўра республика аҳолиси сонини маълум қилди. Бу кўрсаткич 18 млн 962 минг 892 кишини ташкил этмоқда.

Қозоғистонда жорий йил бошида 18 млн 879 минг 552 киши борлиги қайд қилинган. Охирги маълумотларга кўра, 4 ой ичида аҳоли сони 83 минг 340 нафарга кўпайган.

Республика ҳудудлари кесимида аҳоли сони Алмати областида кўпчиликни ташкил қилмоқда. Ушбу ҳудудда 2 млн 86 минг 387 киши яшайди. 2-ўринни Туркистон области эгаллаб, унда 2 млн 52 минг 484 киши истиқомат қилади. Алмати шаҳрида 1 млн 993 минг 67 киши, Қарағанда областида 1 млн 376 минг 101 киши ва Шарқий Қозоғистон областида 1 млн 362 минг 583 киши яшамоқда.

Пойтахт Нур-Султон аҳолиси сони 1 млн 199 минг 83 нафарни ташкил қилиб, жорий йил бошидан бери 14 минг 672 нафарга кўпайган.

Статистик маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг қишлоқ аҳолиси сони 7 млн 741 минг 832 кишини, шаҳар аҳолиси эса 11 млн 221 минг 60 кишини ташкил қилмоқда. 

Мавзуга оид