15:11 / 05.06.2021
7600

Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Қайд этилишича, охирги 24 соат ичида камида 10 вилоятда толиблар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлган.

Фото: tolonews.com

«Толибон» ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Боғлон вилоятида ҳарбийларга ҳужум қилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.

Ҳалок бўлганлар орасида Жулга ва Бурка туманлари полиция бошлиқлари ҳам борлиги айтилмоқда.

Қайд этилишича, охирги 24 соат ичида камида 10 вилоятда толиблар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлган.

11 май куни «Толибон» жангарилари Кобулдан шарқда жойлашган Вардаг вилоятидаги Нерҳ тумани марказини қўлга олгани хабар қилинганди.

Top