Жаҳон | 01:06 / 05.06.2021
14723
1 дақиқада ўқилади

Туркия Қора денгизда яна бир йирик газ конини аниқлади

Фото: Hürriyet Daily News

Туркиянинг «Фотиҳ» бурғиловчи кемаси Қора денгизда 135 млрд куб метр ҳажмга эга табиий газ конини аниқлади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

Эрдўған Филиос порти очилиши маросимида янги кон Қора денгиздаги «Сакаря» участкасининг «Амасра-1» қудуғида аниқланганини айтган.

Унинг таъкидлашича, эндиликда Туркия томонидан Қора денгизда топилган табиий газ конларидаги газ захираси умумий ҳажми 540 млрд куб метрни ташкил қилади.

«Фотиҳ» 2020 йил ёзида ҳам Қора денгизда газ конини топганди. Ўшанда Туркия етакчиси кондаги табиий газ захираси 405 млрд куб метргача етиши мумкинлигини маълум қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид