Жаҳон | 20:59 / 07.06.2021
7102
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ядро қуролларига маблағ сарфлаш бўйича дунёда етакчи бўлди

Ўтган йили АҚШ ядро қуролларига 37,4 млрд доллар, бутун дунёдаги мамлакатлар эса 72,6 млрд доллар сарфлаган.

Фото: Ronald Gutridge/U.S. Navy

АҚШ 2020 йилда ядро қуролларига маблағ сарфлаш бўйича дунёда етакчи бўлди. Бу ҳақда ТАСС халқаро ядро қуролларини тақиқлаш кампанияси (International Campaign to Abolish Nuclear Weapons, ICAN) ҳисоботига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган йили АҚШ ядро қуролларига 37,4 млрд доллар, бутун дунёдаги мамлакатлар эса 72,6 млрд доллар сарфлаган.

АҚШдан ташқари, юқори бешликка Хитой (10,1 млрд доллар), Россия (8 млрд), Буюк Британия (6,2 млрд) ва Франция (5,7 млрд) кирди.

Ҳисобот муаллифларининг маълумот беришича, Россия 2020 йилда ядро қуроллари учун ундан аввалги йилдагига қараганда 600 млн доллар камроқ маблағ сарфлаган.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид