Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккасаройда фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқародан пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Яккасарой туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.О. бошқа бир фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг жиянини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:59 / 13.06.2026
Яккасаройда кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди
08:45 / 12.06.2026
Тошкентда хавфли ҳаракатланган Cobalt ўқ узиб тўхтатилди
12:00 / 15.05.2026
Қарсаклар билан якунланган суд: Яккасаройдаги яшил ҳудуд ва футбол майдончаси сақлаб қолинди
10:20 / 10.04.2026