15:18 / 08.06.2021
7239

Аҳоли таъминоти биринчи галдаги масала — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига оид видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат таъминоти масаласига жиддий эътибор қаратишни талаб қилди.

«Озиқ-овқат таъминоти масаласини ўта жиддий топшириқ сифатида қабул қилинглар. Чунки аҳоли таъминоти биринчи галдаги масала.

«Балиқсаноат» йил якунига қадар 400 минг тонна маҳсулот етиштиришга шахсан масъул. Жорий йил якунигача 317та лойиҳани ишга тушириш орқали, 20 минг гектар янги майдонларда балиқ етиштиришни йўлга қўйиши ва қўшимча 200 минг тонна маҳсулот олиши шарт. Шунингдек, 2021 йилда чорвачилик соҳасида умумий қиймати 4,5 триллион сўмлик 1 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириши зарур.

Жорий йилда сув танқислигини инобатга олиб, қудуқ қазишга 200 миллиард сўм ажратилади. Икки ой муддатда ушбу маблағлар ҳисобидан камида 100 минг гектар ерни озуқа-ем етиштиришга мослаштириши зарур.

Бухоро ва Қашқадарёда чорвачиликни ривожлантириш дастурлари доирасида йил якунига қадар Зарипов 2,5 минг гектар, З.Мирзаев 5 минг гектар яйловларни ўзлаштириши керак», деди давлат раҳбари.

Top