08:11 / 08.06.2021
5625

Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Фото: KUN.UZ

Бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг биринчи ярмида Тошкент вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиқ, жанубда баъзи жойларда 41-43 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-37 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража иссиқ бўлади.

Top