Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
Бу – Қатар давлати ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Ўзбекистонга амалга ошираётган илк ташрифи ҳисобланади.
9 июн куни Ўзбекистонга Қатар бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу – Қатар давлати ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Ўзбекистонга амалга ошираётган илк ташрифи ҳисобланади.
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтадиган учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, транспорт-коммуникация, хусусан, давлатлараро ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масаласи алоҳида муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
10:15 / 17.06.2026