Жаҳон | 21:46 / 09.06.2021
10497
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда бинони бузиш вақтида 9 киши ҳалок бўлди

Фото: Yonhap

Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида бузилаётган бинонинг назоратсиз қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳат олди. Younhap ахборот агентлигининг хабар беришича, 5 қаватли бинони бузиш вақтида у жамоат транспорти бекати устига тушган.

Бино бу вақтда бекат ёнида турган автобусни босиб қолган. Барча қурбонлар ва жароҳат олганлар ушбу автобус йўловчилари бўлган. Жароҳатланганлар оғир аҳволда шифохоналарга етказилган.

Қутқарув хизматлари вайроналар остида пиёдалар ёки қурувчилар қолиб кетмаганини текширмоқда. Бинонинг қулаши сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид