Жаҳон | 21:20 / 10.06.2021
11581
1 дақиқада ўқилади

Австралияда ҳарорат кескин пасайиб, қор ёғди

Австралиянинг жануби-шарқида ҳарорат кескин пасайиб, қор ёғди.

Фото: EPA/UPG

Антарктикадан кирган совуқ ҳаво сабабли Сиднейда ҳарорат 10 даражагача тушиб кетган. Таъкидланишича, шаҳарда 37 йил ичида биринчи марта бундай рекорд даражада совуқ ҳаво қайд қилинган.

Атмосфера босими пасайиши баъзи жойларда тошқинларга олиб келган. Бунинг натижасида Виктория штатида бир киши ҳалок бўлган. Шамол тезлиги 120 км/соатга етган ва кўплаб дарахтларни қўпориб юборган.

Ҳукумат Траралгон шаҳрининг 26 минг аҳолисини хавфсиз жойга кўчишга чақирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид