Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда Тожикистон ҳисобидан қурилган мактаб очилди
Самарқанд вилояти Ургут туманида Тожикистон ҳисобидан қурилган мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун Ургут тумани «Мерганча» мавзесида Тожикистон маблағлари ҳисобидан қурилган мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтган. Унда Тожикистон фан ва таълим вазири Муҳаммадюсуф Имомзода, Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги мутасаддилари қатнашган.

Қайд этилишича, мазкур мактабнинг очилиш маросимини ҳозирда Душанбе шаҳрида давлат ташрифида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон махсус тугмаларни босиб, очиб берган.

Таъкидланишича, мазкур 154-мактаб 640 ўринли бўлиб, у замон талаблари асосида барпо этилган. Мактаб биноси уч қаватли қилиб қурилган.Унда 26 та ўқув хоналари, кимё, биология, физика хоналари, АКТ, спорт зали ва ошхона мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда Ўзбекистон ҳисобидан, Ўзбекистонда Тожикистон ҳисобидан мактаб қуриб бериш ҳақида келишув Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 9–10 март кунларида Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида имзоланганди. Тожикистоннинг Сўғд вилояти Спитамен туманида Ўзбекистон ҳисобидан қурилган 640 ўринли мактаб 2020 йил 20 сентябрда очилган эди.
Мавзуга оид
11:51 / 18.12.2025
"Бу — бирламчи тиббий хизмат тизимидаги катта муаммоларнинг акси" - Саида Мирзиёева Ургутдаги оилавий поликлиникада бўлди
12:00 / 04.12.2025
Самарқанддан Ургутга поезд ҳаракатланмоқда - бу иқтисодиётга қандай таъсир қилади?
16:11 / 27.11.2025
Ургутда наркосавдогар ҳамшира 10 йилга қамалди
18:39 / 25.11.2025