Сергелидаги бадбўй ҳид юзасидан 22 нафар масъулга маъмурий иш қўзғатилди
Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудида кузатилаётган бадбўй ҳид юзасидан 22 нафар масъулга маъмурий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарҳод Деҳқонов айтиб ўтди.

Қайд этилишича, Сергели тумани ҳудудида баъзи пайтларда кузатилаётган бадбўй ҳидни бартараф қилиш мақсадида “Тошкент шаҳар сув таъминот” МЧЖ тақдим қилган потенциал хавфли корхоналар рўйхати бўйича Бектемир ва Салар оқова сув тозалаш иншоотларига техник сувларни ташловчи корхоналарда президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бизнес-омбудсман рухсатига асосан текширувлар амалга оширилди.
Унинг натижаларига кўра, корхона ва ташкилотларнинг 22 нафар масъулларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий ишлар қўзғатилган.
“Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, корхоналарда локал оқова тозалаш тизимини ишга тушириш, уларни таъмирлаш ва самарали ишлашини таъминлаш юзасидан қисқа муддатда бажарилиши лозим бўлган мажбурий кўрсатмалар берилди.
Бектемир туманида жойлашган 9та корхона томонидан берилган мажбурий кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмагани сабабли давлат экологик экспертизаси белгиланган муддатдан олдин амал қилишини тўхтатиш ва шаҳар канализация тармоғидан узиш мақсадида Тошкент шаҳар иқтисодий судига даъво аризаси киритилди”, деди Фарҳод Деҳқонов.
Билдирилишича, Салар оқова сув тозалаш иншоотига ишлаб чиқариш оқова сувларини ташловчи 18та корхонадан 11тасида текширишлар амалга оширилди. Меъёр даражасида тозаланмаган оқова ташлаётган корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимига жиноят иши қўзғатилди
Жамият | 15:27
-
«Трамп аралашмагунча бизда муаммо йўқ эди». Калифорния губернатори Лос-Анжелесдан ҳарбийларни чақириб олишни талаб қилди
Жаҳон | 15:20
-
Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди
Ўзбекистон | 15:15
-
Маскнинг отаси Москвада: Илон хатога йўл қўйди
Жаҳон | 15:04
Мавзуга оид

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди

10:02 / 10.04.2025
Тошкентда ёнғин чиққан уйда икки йигит пичоқлангани маълум бўлди

10:51 / 08.04.2025