Жаҳон | 20:05 / 14.06.2021
8029
1 дақиқада ўқилади

Замбия президенти ҳарбий парад вақтида ҳушини йўқотди

Президент Лунгу 64 ёшда бўлиб, у 2015 йилдан буён Замбияга раҳбарлик қилиб келмоқда.

Фото: AFP 2021 / Salim Dawood

Замбия президенти Эдгар Лунгу мамлакат пойтахти Лусакада ўтказилган ҳарбий парад вақтида ҳушини йўқотди. Бу ҳақда Zambia Watchdogs нашри хабар берди.

«Замбия республикаси президенти зоти олийлари Эдгар Чагва Лунгу кутилмаган бош айланишини ҳис қилди. У дарҳол ўзига келди ва ҳукумат автомобилида ўз қароргоҳига қайтди», дейилади ҳукумат хабарида.

Хабарда қайд этилишича, у фуқаролар ва халқаро ҳамжамиятга ўзини яхши ҳис қилаётганини ва давлат раҳбари вазифасини бажаришда давом этаётганини билдирган.

Президент Лунгу 64 ёшда бўлиб, у 2015 йилдан буён Замбияга раҳбарлик қилиб келмоқда. Бунга қадар эса ички ишлар, мудофаа ва адлия вазири вазифаларида ишлаган.

Лусакада ҳаво ҳарорати 23 даражани ташкил этмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид