Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар омбудсмани Мисрда яшаётган ўзбек аёл ва қизлари билан учрашди
15 июн куни омбудсман ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова бошчилигидаги делегация Миср сенатининг инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий бирдамлик қўмитаси раиси, сенатор Муҳаммад Аҳмад Абдусалом Ҳайбат билан учрашди.
Маълум қилинишича, учрашувда ҳозирда Мисрда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни диний экстремизм ва терроризмнинг салбий таъсиридан ҳимоялаш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, томонлар инсон ва бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олди. Мисрга ташриф доирасида Алия Юнусова Қоҳирада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам учрашди.

“Суҳбат давомида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамюртларимизнинг турмуш тарзи, меҳнат фаолияти ва фарзандларининг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шу билан бирга, А.Юнусова Мисрда яшаётган ўзбек аёллар ва қизлар билан суҳбатлашиб, уларга болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ушбу соҳадаги Ўзбекистон қонунчилиги бўйича тушунтиришлар берди,” – дейилади расмий хабарда.

Kun.uz омбудсманнинг Мисрга ташрифи сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ушбу давлатда таълим олаётган ўзбекистонликлар билан юзага келган муаммога қанчалик алоқаси борлигини билиш учун ташкилот матбуот хизмати билан боғланди. Омбудсман матбуот котиби Болалар омбудсманининг ташриф режасидан тўла хабардор эмаслигини, ташриф якунланиб, делегация Ўзбекистонга қайтгач батафсил маълумот берилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
12:45 / 13.12.2025
Нетаняҳу Мисрга бормоқчи. Газ бўйича мегакелишув имзоланиши мумкин
12:44 / 06.12.2025
Интерпол қидирувида бўлган шахс Мисрда ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинди
12:34 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Миср Сайфиддин Қутуз ҳақида қўшма филм суратга олади
21:27 / 30.11.2025