Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва АҚШ стратегик барқарорлик бўйича қўшма баёнот қабул қилди
16 июн куни Женевадаги Ла-Гранж вилласида Россия ва АҚШ президентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден Женевадаги учрашув якунлари бўйича стратегик барқарорлик борасида қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
«Бугун биз ядровий урушда ғолиблар бўлмаслиги ва бу уруш ҳеч қачон юз бермаслиги тамойилига содиқлигимизни тасдиқлаймиз», дейилади баёнотда.
Баёнотда айтилишича, стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш ва чеклаш тўғрисидаги шартноманинг узайтирилиши бунинг тасдиғидир.
«Россия ва АҚШ бу мақсадларга эришиш учун яқин вақт ичида стратегик барқарорлик бўйича икки томонлама мулоқотни йўлга қўяди», дейилади ҳужжатда.
16 июн куни Женевадаги Ла-Гранж вилласида икки давлат раҳбарлари учрашув ўтказди. Улар ўртасидаги икки қисмдан иборат музокаралар 3,5 соат давом этди.
Мавзуга оид
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026
АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди
08:46 / 16.07.2026