Жаҳон | 18:20 / 16.06.2021
2948
1 дақиқада ўқилади

Украинада карантин режими 31 августгача узайтирилди

 Бутун мамлакат ҳудудида эпидемик хавфнинг "яшил" даражаси эълон қилинди. Жамоат транспорти ва оммавий тадбирларда ниқоб тақиш режими сақланиб қолди.

Фото: kyivpos

Украина вазирлар маҳкамаси мамлакатда карантин режимини 31 августгача узайтирди.

Маълум қилинишича, бутун мамлакат ҳудудида эпидемик хавфнинг "яшил" даражаси эълон қилинди.

Жамоат транспорти ва оммавий тадбирларда ниқоб тақиш режими сақланиб қолди.

Умумий овқатланиш, кўнгилочар муассасалар, кинотеатрларнинг ниқоб тақиш режимига амал қилган ҳолда ишлашига рухсат берилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид