Бухорода 15 сотих ерни 35 миллион сўмга сотаётган шахс ушланди

Бухоро вилояти Вобкент туманида 15 сотих ерни 35 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Вобкент тумани Қурувчи маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Б.Б. фуқаролардан бирига туманнинг Чангарон маҳалласи ҳудудида жойлашган 15 сотих бўш ер майдонини 35 миллион сўмга сотишга келишган.
Сўнг кимёвий ишлов берилган 1000 АҚШ доллари ва 5 миллион сўм пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

19:05 / 12.05.2025