Туркиядан помидор ва қалампир уруғлари импортига талаблар кучайтирилди
Туркиянинг Бурса ҳудудидан олиб келинадиган помидор ва қалампир уруғлари учун Ўзбекистон Республикаси томонидан вақтинчалик тақиқ ўрнатилди.
«Ўздавкарантин» инспекцияси томонидан Туркиянинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича ваколатли органига Бурса ҳудудидан олиб келинадиган помидор ва қалампир уруғлари учун вақтинчалик тақиқ ўрнатилгани ҳақида хабар қилингач, Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги «Ўздавкарантин» инспекцияси сўровига мувофиқ Европа ва Ўрта Ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилотининг РМ-5/8 стандартига асосан фитосанитар тоза помидор ва қалампир уруғлари етиштираётган корхоналар ҳамда уларнинг манзиллари рўйхатини тақдим этди.
Шунингдек, Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги мазкур давлатдан помидор ва қалампир уруғларини экспорт учун юклаш жараёнида Ўзбекистон томонидан қўйилган фитосанитар талаблар асосида ишлар ташкил этилишини маълум қилди.
Шунга асосан, Туркиядан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши режалаштирилаётган помидор ва қалампир уруғлари импортида «Ўздавкарантин» инспекцияси томонидан қуйидаги қатъий чора-тадбирлар кўрилади:
- помидор ва қалампир уруғлари учун импорт карантин рухсатномасини расмийлаштириш жараёнида рўйхатдаги корхоналар ва уларнинг ишлаб чиқариш манзилларига қатъий эътибор қаратиш;
- помидор ва қалампир уруғларини импорт қилиш жараёнининг божхона расмийлаштируви давомида импорт карантин рухсатномасида қайд этилган кўрсаткичлар ва бошқа фитосанитар талаблар бўйича назорат чораларини кучайтириш;
- фитосанитар талаблар асосида помидор ва қалампир уруғларини лаборатория экспертизасидан ўтказиш.
«Туркия давлатидан Ўзбекистон Республикасига помидор ва қалампир уруғларини импорт қилишни режалаштиришдан олдин юқорида келтирилган маълумотлар билан танишиб чиқишингиз тавсия этилади. Шу билан бир қаторда, экиш материаллари, кўчат ҳамда уруғликларни республикамиз ҳудудига олиб келиш жараёнида Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини олдиндан хабардор қилишингиз мақсадга мувофиқ. Чунки импорт жараёнида белгиланган талабларга риоя этилмаса, маҳсулотлар чегара назорат пунктларидан ортга қайтарилиши мумкин», дейилади «Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни кўриб чиқмоқда – Мария Захарова
Жаҳон | 16:51
-
Президент EТТБ, БАА ва Ломбардия билан ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 16:09
-
Россия: Ҳалок бўлган украиналик аскарлар жасадини топшириш тез орада бошланади
Жаҳон | 16:05
-
Ўзбекистоннинг Латвиядаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 15:42
Мавзуга оид

20:50 / 17.12.2024
Ўзбекистоннинг 18 тонна зарарли помидори Россия бозорига киритилмади

22:09 / 03.06.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «зарарли помидор» юзасидан Қозоғистонга сўров юборди

19:29 / 03.06.2024
Қозоғистон «хавфли вирус» сабабли 4 тонна помидорни Ўзбекистонга қайтарди

08:04 / 01.11.2023