13 нафар фуқарони сотган одамфурушга жазо тайинланди
Учқўрғонлик шахс 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини Қирғизистонда сотиб юборгани сабабли озодликдан маҳрум қилинди.
Учқўрғонлик шахс 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини Қирғизистонда сотиб юборгани сабабли озодликдан маҳрум қилинди.
Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро Р. Ж. муқаддам судланмаган бўлса-да, жиноят йўли билан осон пул топишга қизиқиб, Қирғиз Республикасида яшовчи таниши “Мелис” билан жиноий тил бириктиради. Мактаб қурилиши учун 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини алдаб, ойига 400—500 доллар миқдорида иш ҳақи беришини айтади ва Қирғизистонга қонуний тартибда олиб ўтиб, сотиб юборади.
У жиноий шериги билан ишлагани борган ишчиларга ётоқ-жой, дам олишга, яхши овқатланишга шарт-шароит яратиб бермасдан, улар кетиб қолишининг олдини олиш мақсадида фуқаролик паспортларини олиб қўйган, совуқда оғир шароитда ишлашга мажбур қилган. Бундай шароитда ишлашга кўникмаган ва кетиш ниятини билдирган ишчиларни уриб-дўппослаб, турли даражадаги тан жароҳати олишига сабабчи бўлган.
Жиноят ишлари бўйича бўйича Учқўрғон туман суди томонидан кўриб чиқилган суд ишига кўра, судланувчи Р. Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “а, б, д, е, з, и” бандлари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Суд ҳукмига асосан мажбурий меҳнат сабабли жабрланувчиларнинг иш ҳақлари ва маънавий зарарларини судланувчидан ундириш белгиланган.
Мавзуга оид
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
15:55 / 09.10.2024
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:50 / 20.07.2024