Ўзбекистон | 08:33 / 18.06.2021
7466
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Анталияга боради

Ўзбекистон делегациясининг Анталия дипломатик форумида иштирок этиши тўғрисида маълумот берилди.

2021 йилнинг 18-19 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Анталияга ташриф буюради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, делегация Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказиладиган Дипломатик форумда иштирок этиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, форум доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид