Ўзбекистон | 17:00 / 18.06.2021
6048
2 дақиқада ўқилади

ERIELL Group: Янги қудуқлар ишга туширилди

Фото: ERIELL Group

«2017-2021 йилларда углеводород хом-ашёси қазиб олишни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури» доирасида ERIELL Group томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда жорий йилнинг июнь ойида учта янги қудуқ ишга туширилди, иккита қудуқ ободонлаштирилди ва бешта қудуқ электр кимё ҳимояси (ЭКҲ)га уланди.  

Қашқадарё вилоятида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси «Тегирмон» конининг 11-сонли қудуғи ишга туширилди. Қудуқ дебити суткасига 243,706 минг м3ни ташкил этди. Диаметри 168×6 мм ва умумий узунлиги 525 м бўлган шлейфли газ қувури қурилиши амалга оширилди. 

Қашқадарё вилоятида, шунингдек Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси «Зеварди» конининг 318-сонли қудуғи ишга туширилди. Диаметри 168×6 мм ва умумий узунлиги 399 м бўлган шлейфли газ қувури қурилиши амалга оширилди. 

Қорақалпоғистон Республикасида 2 та: «Шимолий Бердақ» конининг 87-сонли ва Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси «Ином» конининг 25-сонли қудуқлари ободонлаштирилди.

Бухоро вилоятида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси «Ҳожиказган» конининг 57-сонли қудуғи ишга туширилди. Диаметри 108×8 мм ва умумий узунлиги 3318 м бўлган шлейфли газ қувури қурилиши амалга оширилди. Шунингдек Газли ҳудудида «Андакли» конининг 1, 2, 11 ва 12-сонли қудуқларини электр кимё ҳимояси (ЭКҲ)га улаш ишлари якунига етказилди.   

2017-2021 йилларда углеводород хом-ашёси қазиб олишни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси доирасидаги ишлар ERIELL Group ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг умумий саъй-ҳаракатлари билан давом эттирилмоқда.  

ERIELL Group Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид