Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага 100 миллион долларлик ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўйди
Фото: AP
Оқ уй Украинага 100 млн долларлик ҳарбий ёрдам тақдим қилиш режасидан қайтди. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Ушбу ёрдам Украина яқинида Россия қўшинлари жойлаштирилишига жавобан режалаштирилганди.
Нашрнинг ўз манбаларига таяниб маълум қилишича, Киевга тақдим қилиниши режалаштирилган ёрдам ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, ўқотар ва танкларга қарши қурол етказилишини ўз ичига олган.
Бироқ АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши Украина ва Россия чегарасидаги кескинлик камайгандан сўнг ҳамда АҚШ президенти Жо Байденнинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашуви арафасида Украинага ёрдам тақдим қилинишини тўхтатиб қўйди.
Politico суҳбатдошларидан бирининг таъкидлашича, Вашингтон Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилишини ҳали буткул истисно қилмаяпти.
Мавзуга оид
11:00
«Путин шоҳ эмас, урушнинг қули» – Зеленский
23:35 / 14.02.2026
“Трампдан 2028 йилда аниқ қутуламиз” – Мюнхенда АҚШнинг сиёсати кескин танқид қилинди
15:28 / 14.02.2026
Украина, Россия ва АҚШ музокараларининг янги раунди Женевада ўтади
12:44 / 14.02.2026