Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қарздор ота фарзандлари учун қарийб 200 миллион сўм алимент тўлади
Самарқандда қарздор ота фарзандлари вояга етгунча бўлган муддат учун қарийб 200 миллион сўм алимент тўлаган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан Ш.М.дан ундирувчи Ф.Х.га бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бу ҳолат бўйича МИБ Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Қайд этилишича, Ш.М. анча пайтдан буён алимент тўловларини тўламасдан келган. Шундан сўнг қарздор Ш.М. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилган ва фарзандини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани тушунтирилган.
Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота фарзандининг таъминотини ўйлаб, у вояга етгунича ҳисобланган 197 миллион сўм алимент пулини тўлаб берган. Мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланган.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026