Жаҳон | 16:11 / 20.06.2021
4176
1 дақиқада ўқилади

Хитойда коронавирусга қарши бир миллиард дозадан ортиқ вакцина қўлланди

Бутун дунёдаги коронавирусга қарши эмланганларнинг учдан бир қисми Хитойга тўғри келади.

Фото: China Daily via REUTERS

Хитойда бир миллиард дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланди - бутун дунёдаги эмланиш ҳолатларининг учдан бир қисми ушбу мамлакатга тўғри келади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Маълумот берилишича, Хитой ҳукумати июлгача аҳолининг 40 фоизини тўлиқ эмлашни режалаштирган.

Мамлакат соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига кўра, 2021 йил охиригача аҳолининг 70 фоизини тўлиқ эмлаб бўлиш асосий мақсад ҳисобланади.  

Ҳиндча штамм аниқланганидан сўнг Хитойда вакцинация суръати тезлашди. Хитойликларга Sinopharm ва Sinovac вакциналари таклиф қилинмоқда, ҳар икки вакцина икки дозадан иборат.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид