Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мин Аунг Ҳлаинг Москвага келди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Мин Аунг Ҳлаингнинг Владимир Путин билан учрашиши кўзда тутилмаган.
Мьянма ҳукуматини бошқараётган ҳарбийлар етакчиси Мин Аунг Ҳлаинг Москвага келди. Бу ҳақда «Интерфакс» ўз манбасига таяниб хабар берди.
Манбанинг сўзларига кўра, уни аэропортда Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин кутиб олган.
Аввалроқ Мин Аунг Ҳлаинг Москвадаги халқаро хавфсизлик бўйича анжуманда қатнашишни режалаштиргани айтилганди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Мин Аунг Ҳлаингнинг Владимир Путин билан учрашиши кўзда тутилмаган.
Мьянмада 1 февралда ҳарбий тўнтариш содир бўлди. Қуролли кучлар бош қўмондони Мин Аунг Ҳлаинг қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятларини ўз қўлига олди.
Мавзуга оид
08:46 / 16.07.2026
Россия Киевга ракета, Харкивга дронлар билан ҳужум қилди
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
11:20 / 15.07.2026
АҚШ Россияга босимни кучайтириш учун янги санкциялар пакетини тайёрлади
09:40 / 15.07.2026