Жамият | 20:35 / 24.06.2021
1535
1 дақиқада ўқилади

Икки кун давом этган халқаро форум ўз ишини якунлади

Бухорода ўтказилган «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик» халқаро форуми ўз ишини якунлади. Унда бир қатор жараёнларни ўз ичига олган Бухоро декларацияси қабул қилинди

Икки кун давом этган форумда соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари, вазифалар муҳокама қилинди. Якунловчи сессияда Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбаева иштирок этди.

Тадбирда глобал форумни ҳар икки йилда ўтказиш, ушбу даврда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар, эришиладиган ютуқлар, шунингдек минтақавий ва глобал миқёсда юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилиб бориш ҳамда аниқ натижаларга йўналтирилган ҳамкорликдаги дастурларни қабул қилиш таклиф этилди.

Якунловчи сессияда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маматзаде ҳам сўзга чиқиб, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорликка илк қадам қўйилганини қайд этди ва форум натижалари ҳақида мулоҳазаларини билдирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид