23:28 / 25.06.2021
39745

АҚШ дронлари “Толибон” позицияларига зарба берди

Қайд этилишича, операция АҚШ президенти Жо Байден ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувдан бир неча соат аввал ўтказилган.

Фото: AP

Афғонистон шимолида АҚШ қуролли кучлари дронлар ёрдамида “Толибон” ҳаракати позицияларига зарба берди. Бу ҳақда Пентагон вакилига таяниб Fox News хабар қилмоқда.

Маълумот берилишича, зарбалар натижасида Боғлон ва Қундуз вилоятларида қатор жангарилар йўқ қилинган.

Телеканалнинг қайд этишича, операция АҚШ президенти Жо Байден ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувдан бир неча соат аввал ўтказилган.

Кейинги вақтда Афғонистонда вазият кескинлашди.

БМТнинг Афғонистон бўйича махсус элчиси Дебора Лайонснинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этган маълумотларига кўра, Кобулдаги ҳукумат туманларнинг 50дан ортиғини қўлдан чиқарган, “Толибон” сўнгги пайтларда ҳужумларга зўр берди.

Бу ҳафта “Толибон” Тожикистон чегарасидаги жойлашган Шерхон-Бандар шаҳрини эгаллаб олди.

Top