Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Россияга қарши иқтисодий санкцияларни узайтирди
Ушбу қарор Минск келишувига амал қилиш билан боғлиқ.
ЕИ саммити Россияга қарши иқтисодий санкцияларни узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Шарл Мишел маълум қилди.
Ушбу қарор Минск келишувига амал қилиш билан боғлиқ.
«Биз Россияга қарши санкцияларни узайтирдик: Москва Минск келишуви тўлиқ таъминланиши учун ўзига боғлиқ барча ишларни бажариши керак»,— деб ёзди Мишел Twitter саҳифасида.
Саммит давомида қабул қилинган резолюцияда айтилишича, Европа кенгаши «Россия раҳбариятидан янада конструктив иштирок, улкан сиёсий ирода ва ЕИ, аъзо мамлакатлар ҳамда учинчи мамлакатларга қарши ҳаракатларни тўхтатишини кутади».
ЕИ саммити 24-25 июн кунлари ўтказилди.
Мавзуга оид
09:01
АҚШ Россиядан бўлган “ҳакер-брокерлар”га қарши санкциялар жорий қилди
23:05 / 24.02.2026
Оқ эмас, кўк-сариқ байроқ кўтардик – Зеленский урушнинг 4-йилида мурожаат йўллади
21:45 / 24.02.2026
Павел Дуровга Россияда «терроризмга кўмаклашиш» бўйича жиноий иш очилди
19:59 / 24.02.2026