Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги НҲҲларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлади
Адлия вазири буйруғи билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди.
Қонунлар, президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг давлат ҳисоби юритилиши лозим, "Махфий" белгиси қўйилган ҳужжатлар бундан мустасно.
НҲҲларнинг давлат ҳисоби реестри Адлия вазирлиги томонидан юритилади. Реестр Ўзбекистон Республикаси ахборот тизимининг таркибий қисми бўлиб, ундаги давлат ҳисобига олиш учун келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари эса расмий ҳисобланади.
Қоидалар қуйидаги тартибларни белгилайди:
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш учун юбориш тартиби;
- НҲҲларни давлат ҳисобига олиш ва уларнинг фондларини сақлаш тартиби;
- норматив ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш ва сақлаш тартиби ва бошқалар.
Давлат органлари ўзлари томонидан қабул қилинган ҳамда бевосита ўз фаолиятига тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритади.
НҲҲларнинг давлат ҳисоби реестри қоғоз ва электрон ифода этувчиларда юритилади. Реестрдан ахборотни барча юридик ва жисмоний шахслар олишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.07.2021 йилдан кучга киради.
Мавзуга оид
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026
800 га яқин давлат хизматида бюрократия нолга туширилиши айтилди
17:10 / 27.04.2026