Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг жорий ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди
Шавкат Мирзиёев шу ҳафта республика ҳудудларидан бирига амалий ташриф билан боради. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда бошланган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида қандай тадбирлар режалаштирилгани тўғрисида маълумот тақдим этди.
“Бу ҳафтада ҳам ҳудудларга ташриф ва кўплаб йиғилишлар бўлиши кутилмоқда.
Бугун Туркия Республикаси вице-президенти Фуат Ўктай билан учрашув, мис ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлади.
Сешанба куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, пайшанба куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.
Давлатимиз раҳбари 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашади.
Ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам режалаштирилган. Бу ҳақида қўшимча тарзда батафсил маълумот берамиз”, дейди Шерзод Асадов.

Қайд этилишича, булар ҳақида Ўзбекистон президентининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳафта давомида хабар бериб борилади.
Мавзуга оид
16:52 / 10.06.2026
Шерзод Асадов Москвада Сергей Кириенко ва Дмитрий Песков билан учрашди
19:14 / 21.12.2025
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд доллардан ортиқ қийматдаги келишувларга эришилди
22:02 / 20.11.2025
Шерзод Асадов Euronews директорлар кенгаши раиси билан учрашди
21:28 / 27.10.2025