Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиз шаҳрида трансформатор ёниб кетди
Термиз шаҳридаги трансформаторларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 28 июнь куни соат 12:03да Термиз шаҳар «Тупроққўрғон» МФЙ, Денов кўчасида жойлашган электр подстанция ҳудудидаги трансформаторларнинг бирида ёнғин содир бўлган.
Олинган хабар бўйича соат 12:08да воқеа жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган. Ёнғин соат 12:10да ўраб олиниб, 12:18да тўлиқ ўчирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва у келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026