Давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради
2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрел куни қабул қилинган “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 1 июлдан бошлаб давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.
Ички ишлар вазирлигига янги типдаги давлат рақами белгиларининг 2021 йил 1 июлга қадар тайёрланишини таъминлаш, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, зарур тушунтириш ишларини олиб борган ҳолда, ушбу қарор талабларини етказиш, Адлия вазирлиги билан биргаликда 1 августга қадар автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилишини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилган.
Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2021 йил 1 августга қадар:
- хизмат автотранспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини янги типдаги давлат рақами белгиларига алмаштириш учун уларнинг тегишли ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди;
- хизмат автотранспорт воситалари ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлардан озод қилинади.
2021 йил 1 августдан бошлаб янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
2-иловада I типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир билан тўлдирилади:
«I1 тип — «DAV» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади (мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар органларининг автомобиллари ҳамда II типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами бериладиган автомобиллар бундан мустасно).
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
IА рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир билан тўлдирилади:
«IА1 тип — «DAV» серияли икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари орқа томонга маҳкамлаш учун давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳкамлаш жойи I1 типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
Тавсия этамиз
Киевга яшил чироқ: Украина энди узоқ масофаларга зарба бера олади
Жаҳон | 00:41
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тўқаев Қозоғистон БМТни ислоҳ қилиш тарафдори эканини маълум қилди
Жаҳон | 01:02
-
Киевга яшил чироқ: Украина энди узоқ масофаларга зарба бера олади
Жаҳон | 00:41
-
Саида Мирзиёева Москвада Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон | 00:30
-
Путин урушдаги ёрдами учун Ким Чен Инга нима совға қилгани маълум бўлди
Жаҳон | 23:49 / 29.05.2025
Мавзуга оид

16:42 / 29.05.2025
UzAuto Motors Malibu сотувини очганидан бир соат ўтмай шартномалар тугаб қолди

18:54 / 28.05.2025
“Сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган” — Танзила Норбоева импорт автоларга экосертификат ҳақида

08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

16:35 / 23.05.2025