20:29 / 29.06.2021
8488

Ўзбекистон – Туркия бизнес-форумида 25та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон – Туркия бизнес-форуми якунлари бўйича умумий қиймати 514,7 миллион долларга тенг бўлган 10та инвестиция лойиҳаси ҳамда 165,2 миллион долларлик 15та савдо шартномаcи имзоланди.

Туркия ҳукумати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Туркия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

ИТСВ маълумотларига кўра, форум доирасида турк компаниялари билан келгусида биргаликда рўёбга чиқариш учун энергетика, туризм, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, кимё саноати ва бошқа қатор йўналишлардаги истиқболли лойиҳалар тақдим қилинган.

Форум якунлари бўйича умумий қиймати 679 миллион долларга тенг бўлган 25та ҳужжат, жумладан, умумий қиймати 514,7 миллион долларга тенг бўлган 10та инвестиция лойиҳаси ҳамда 165,2 миллион долларлик 15та савдо шартномаcи имзоланган.

Аввалроқ, Туркия вице-президентининг Тошкентга ташрифи якунлари бўйича 58та банддан иборат бўлган Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилгани маълум қилинганди. Фуат Ўқтой Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг жорий йил охиригача Тошкентга ташрифи режалаштирилганини таъкидлаб ўтган.

Top