Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, тадбирда иштирок этиш учун Литванинг транспорт ва логистика, кимё саноати, энергетика, озиқ-овқат ва бошқа соҳалардаги 14 та йирик компаниялар вакилларидан иборат делегацияси Тошкент шаҳрига келди.
Бизнес-форум давомида B2B форматидаги учрашувлар, Литва делегацияси вакилларининг мамлакат ҳудудларига ташрифи, тегишли идораларда учрашув ва музокаралар ўтказилган.
Тадбир якунида янги экспорт шартномалар, Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар, шу билан биргаликда Ишбилармонлар кенгашининг 2025 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси имзоланди.

















