Жаҳон | 23:35 / 30.06.2021
5479
1 дақиқада ўқилади

Швейцария АҚШдан 36та F-35A қирувчи самолёти сотиб олади

Швейцария эскириб қолган Hornet қирувчи самолётлари ўрнига 36та F-35A қирувчи самолётини сотиб олишни режалаштирмоқда. Швейцария бу мақсадда 6 млрд швейцар франки (6,5 млрд доллар) сарфлайди.

Фото : Dane Wiedman

Defense News нашрининг хабар беришича, Швейцария, шунингдек, Raytheon Technologies’дан 5та Patriot ракетага қарши мудофаа тизимини сотиб олмоқчи.  

Швейцария федерал кенгаши баёнотида таъкидланишича, самолётни ишлаб чиқарувчи компания Lockheed Martin’нинг таклифи мамлакат ғазнасига бошқа компаниялардан самолётлар сотиб олишга нисбатан 2,16 млрд доллар арзонроқ тушади.

F-35 қирувчи самолёти Lockheed Martin томонидан 3та вариантда ишлаб чиқарилади: ҳарбий-ҳаво кучлари учун қуруқликдаги F-35A, қисқа учиш йўлига эга ва вертикал қўнувчи F-35B ҳамда ҳарбий-денгиз кучлари учун палуба варианти F-35C.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид