Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
TikTok болаларга тегишли 7 миллиондан кўпроқ аккаунтни ўчириб ташлади
TikTok ижтимоий тармоғи маъмурияти 2021 йил I чорагида 13 ёшгача болаларга тегишли бўлиши мумкин бўлган 7 миллиондан ортиқ аккаунтни ёпганини эълон қилди. Бу ҳақда Axios портали хабар берди.
Таъкидланишича, ижтимоий тармоқда чоралар кўришга тўғри келган аккаунтлар сони биринчи марта ошкор этилган. Аввалроқ АҚШда кунлик TikTok фойдаланувчиларининг учдан бир қисми 14 ёшгача болалар экани маълум қилинган. 13 ёшгача бўлган ёки ёшини кўрсатмаган фойдаланувчилар томонидан жойлаштирилувчи видеолар ижтимоий тармоқ маъмурияти томонидан ўчирилади.
Ижтимоий тармоқнинг АҚШдаги сегментини бошқарувчи компания 2019 йилда АҚШ ҳукумати томонидан 5,7 млн долларлик жаримага тортилгач, юқоридаги қоидага қатъийроқ амал қила бошлаган.
Мавзуга оид
00:25 / 08.02.2026
TikTok фойдаланувчиларда қарамлик келтириб чиқаради - Еврокомиссия
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
20:34 / 16.01.2026
Австралия ижтимоий тармоқларда болалар даврини тўхтатди: қарийб 5 миллион аккаунт чекланди
23:14 / 21.12.2025