1 июлдан маҳсулотларнинг 17 рақамли идентификация коди жорий қилинади
17 рақамли код электрон ҳисобварақ, электрон шартнома ва касса чекларида акс этиши лозим.
Давлат солиқ қўмитасининг хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 249-сонли қарорига мувофиқ, маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) нинг ягона электрон миллий каталоги тасдиқланди.
Қарор билан ДСҚга маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги (позиция, субпозиция, бренд ва атрибут) ни кенгайтириб бориши, яъни маҳсулот ва хизматларнинг идентификация код (МХИК) ларини шакллантириши ваколати берилди.
Маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди маълум бир маҳсулот ёки хизмат турига тайинланган белгилар (рақамлар) тўплами кўринишида тақдим этилган маҳсулот ва хизматларнинг коди ҳисобланади.
Расмий хабарга кўра:
- электрон каталог базасида маҳсулот ва хизматларга босқичма-босқич 17 рақамли идентификация кодлари яратилмоқда;
- ҳозирда юқори ликвидли маҳсулотлар, дори воситалари, тамаки ва алкогол маҳсулотлари ҳамда имтиёз қўлланилган маҳсулот ва хизматлар учун 10 мингдан ортиқ идентификация кодлари яратилди;
- Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ, МХИК кодлари электрон ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши лозим;
- ўзгаришлар жорий йилнинг 1 июл санасидан оммага тўлиқ жорий қилинади.
Aввалроқ, 1 июлдан бошлаб паррандачилик, оилавий нодавлат мактабгача таълим ҳамда чорвачилик соҳаларига бериладиган имтиёзлар ҳақида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

10:28 / 12.09.2022
Бир нечта шаҳар ва туманлар солиқ инспекцияларига раҳбарлар тайинланди

15:19 / 09.09.2022
Фойдаланилмаётган объектга нисбатан оширилган солиқ натижасида ҳосил бўлган қарз ҳисобдан чиқарилди

08:07 / 09.09.2022
Солиқ хизмати тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

17:26 / 07.09.2022