07:57 / 01.07.2021
4527

Божхона назоратини олиб боришнинг янги тартиби белгиланди

Фото: KUN.UZ

2021 йил 1 июлдан божхона назоратини олиб боришнинг янги тартиби белгиланди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, у қуйидагича:

  • “Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади;
  • божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашуви кескин қисқартирилади;
  • чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан текшириш, тўловлар ундириш жараёни онлайн амалга оширилади.
Top