Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада иссиқ ҳаводан вафот этганлар сони 500 нафарга яқинлашди
Канаданинг Британ Колумбияси провинциясида аномал иссиқ ҳаво сабабли деярли 500 киши вафот этди. Бу ҳақда провинция коронери Лиза Лапоинт баёнотида маълум қилинди.
Лапоинтнинг таъкидлашича, маълумотлар қайта ишланиши давомида қурбонлар сони ошиши мумкин.
Провинцияда иссиқ ҳаво 25 июндан бошланган. Ҳаво ҳарорати рекорд кўрсаткич — 49,6 даражага етган. Бунгача Канадада ҳарорат 45 даражадан ошмаган.
Маълумотларга кўра, охирги 5 кун ичида провинцияда кўплаб ўлим ҳолатлари қайд этилган. Лапоинтнинг таъкидлашича, коронерлик хизматига 25 июндан бошлаб тўсатдан вафот этишлар ҳақида камида 486та қўнғироқ келиб тушган.
Маҳаллий полицияда таъкидланишича, дастлабки кузатувларга кўра, бу ўлимлар аномал иссиқ ҳаво билан боғланган. Вафот этганлардан аксарияти кекса ёшлилар бўлган.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026